COVID-19: Қирғизистонда 590 киши оғир аҳволда

Бугун, 11-декабрь куни Жалолобод вилоятида битта бемор тожливирусдан вафот этди. Ўлганларнинг умумий сони 1307 кишига етди.

Сўнгги кун давомида COVID-19 касаллигининг 327 та ҳолати қайд этилди. Шундай қилиб, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 76 минг 718 га етди.

COVID-19 дан яна 447 бемор соғайди ва касалликдан тузалганларнинг умумий сони 69 341 кишини ташкил қилади.

Айни пайтда касалхоналарда 2263 нафар бемор даволанмоқда, шундан 90 нафари ўта оғир аҳволда, 590 киши оғир аҳволда, 1559 киши ўртача оғирликда, 24 кишининг аҳволи қониқарли. 2955 бемор уйда даволанмоқда.

Сўнгги кун давомида 12 нафар тиббиёт ходимида тожливирус аниқланиб, 11 нафар бемор тузалди.

Тожливирусни юқтирган шифокорларнинг умумий сони 4019 нафарга етди ва 3730 киши тузалди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ