Қирғизистон Миллий банки яна бир интервенция ўтказиб, валюта бозорига 10 миллион 300 минг доллар сотди. Ушбу маълумот банк веб-сайтида эълон қилинди.
Бу декабрь ойидаги иккинчи маротаба амалга оширилган интервенция, аввал 1-декабрда 5,25 миллион долларга сотувга қўйилган эди.
Йил бошидан буён Миллий банк валюта бозорида 27 маротаба интервенция ўтказди.
Қирғизистонда доллар курси ҳозирда 85 сом атрофида. 8-декабрь ҳолатига кўра расмий курс 84 сом 79 тийинни ташкил қилмоқда.