Ўш шаҳридаги Молия полицияси бўлими ходимлари Ҳисоб палатаси инспекторини давлат бюджетидан 13 миллион сом ўғирланганлиги туфайли ҳибсга олишди. Гумондор Ҳисоб палатасининг Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларидаги вакили бўлган.

Молия полицияси матбуот хизматининг хабар беришича, инспектор 7-декабрь куни Ўш шаҳар суди томонидан Ўш шаҳрида 1 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Илгари ушбу иш бўйича МЧЖ раҳбари «П.Т.» ҳибсга олинган эди. Ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва ўғирланган маблағни бюджетга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.