Қирғизистон БМТнинг нашани хавфли дорилар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарорига қарши чиқди

Қирғизистон махсус назоратни талаб қиладиган наша ва гиёҳванд моддаларнинг рўйхатидан чиқарилишига қарши овоз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ, БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таклифига биноан нашани энг хавфли дорилар рўйхатидан чиқаришга қарор қилган эди. 27 мамлакат бунга рози бўлса, биттаси холис эканлигини айтди. Йигирма бешта мамлакат норозилик билдирган эди. Қўшма Штатлар ва Европанинг бир қатор давлатлари ўзгаришни қўллаб-қувватлаган мамлакатлар қаторига киради. Мухолифлар – Хитой, Россия, Покистон ва бошқалар. Бироқ, ҳар бир мамлакат аввалгидек назорат даражасини аниқлай олади.

«Қирғизистон бу ўзгаришга қарши бўлган 25 мамлакатдан биридир. Назоратни камайтириш бўйича барча ҳаракатлар сингари, таклиф қилинган ташаббус Қирғизистондаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазиятни янада кучайтиради, у ерда 10 минг гектардан ортиқ майдонда наша ўсган», дейилади баёнотда.

Комиссия қабул қилган қарорнинг оқибатларини камайтириш учун Қирғизистон 1961-йилда чиқарилган  Наркотик моддаларга қарши ягона конвенсиянинг 39-моддасини қолдирмоқчи. Унда ҳар бир мамлакатга ушбу халқаро шартномада назарда тутилганидан кўра қаттиқроқ назорат қилиш ҳуқуқини беради.

Агентликнинг таъкидлашича, комиссиянинг деярли барча аъзолари БМТнинг гиёҳванд моддаларга қарши чиқарилган асосий конвенцияларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, наша гиёҳвандлик воситаларини рекреацион (саломатликни тиклаш бўйича соғлиқни сақлашни ривожлантириш тадбирлари тўплами) мақсадда фойдаланиш учун қонунийлаштиришга қаршилигини маълум қилишган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ