Қирғизистон барча чет эл фуқароларининг киришига рухсат берди

Қирғизистонга халқаро аэропортлардаги назорат пунктлари орқали келган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши қайта тикланди. Тегишли қарор ҳукумат томонидан қабул қилинди, дейилади ТИВ хабарида.

 Унга кўра, Манас, Ўш ва Иссиқкўл аэропортларидан келганлар тожливируснинг олдини олиш бўйича махсус ишлаб чиқилган алгоритмга риоя қилишлари шарт.

Аввалроқ Қирғизистон 33 мамлакат фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берган эди.

 «2020-йилнинг 4-декабрдан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон Республикаси қонунларига мувофиқ мамлакатга доимий маршрутлар бўйича киришлари мумкин», дейилади хабарда.

Алгоритмга кўра, чет элдан келишни истаганлар уч кун олдин тоза ПЦР таҳлилини кўрсатишлари керак. Қирғизистонга келгандан кейин улар санитария-карантин пунктида текширилади. Бундан ташқари. рухсат бериш қарори келаси йилги сайловларга халқаро кузатувчиларни киргизиш учун ҳам қабул қилингани айтилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ