Айсулуу аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб тан олинди

Қирғизистонлик полвон қиз Айсулу Тинибекова аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб топилди. Бу ҳақда Бирлашган кураш дунёси (UWW) ташкилотининг Instagram саҳифасида эълон қилинди.

Қирғизистонлик жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Винеш Пхогат билан финалга чиққан эди.

«Биз билан биргаликда Айсулуу Тинибековани табриклангиз. У UWW ташкилотининг Кураш тарихидаги энг зўр полвон қиз» танловида ғолиб бўлди. Тинибекова 292 896 мухлиснинг 58 фоиз овозини олди», – дейилади хабарда.

UWW виртуал танлови онлайн тарзда ўтказилди. 121 907 киши ҳиндистонлик спортчига овоз берган, 170 989 киши Тинибековани қўллаб-қувватлаган.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ