Ўшда қурилиш материалларининг сифати ёмон. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун вилоятнинг бош режасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, у Ўш шаҳридаги суғориш лотокларини ишлаб чиқарадиган корхонада бўлиб, сифати паст эканлигини кўрган.
“Мен Ўш шаҳридаги ЖБИ-20 корхонасига бордим. Компания суғориш лотокларини ишлаб чиқаради. Баъзилари синиб кетган. Мен Каркасларини кўрмадим. Металлнинг сеткалари сифатсиз эди. Совет даврида ишлаб чиқарилган лотоклар ҳанузгача ишлатилмоқда. Қурилаётган баъзи уйларни кўрсангиз, арматура сифатига шубҳа қиласиз. Шунининг учун, меъморлар, шундай қурингки, ҳар бирингиз ўз туманинггизни кўрганда хурсанд бўладигандек қуринг. Макетларни яратинг », – деди Абдураимов.