Бугун, 4-декабрь куни Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган яна тўрт нафар бемор вафот этди. Улар Бишкек, Чуй вилояти, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларида қайд қилинган.
Касаллик бошлангандан бери 1285 киши тожливирусдан вафот этди.
Бир кунда 440 та COVID-19 касаллиги қайд этилди. Шундай қилиб, тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 74 373 кишига етди.
Сўнгги кун ичида 524 киши соғайди, соғайганларнинг умумий сони 66113 кишини ташкил этди.
Бир кун ичида мамлакат бўйлаб 12 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланганлиги аниқланди, шу жумладан қизил зонадаги 3 нафар тиббиёт ходими. Шунингдек тиббиёт ҳодими шифо топди.
Умуман олганда, мамлакатдаги тиббиёт ходимлари ўртасида 3956 та COVID-19 касаллиги қайд этилган, улардан 3649 нафар ҳамшира соғайди.