«Мекенчил»нинг вакили Жалолободга мэр бўлди

Эрнисбек Ўрмўков Жалолобод шаҳрининг мэри этиб сайланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳар кенгашининг бугунги сессиясида 31 депутатдан 28 нафари иштирок этди. Барчаси бир овоздан Эрнисбек Ўрмўқов номзодини қўллаб-қувватладилар.

39 ёшли Эрнисбек Ўрмўков илгари учта чақириқ шаҳар кенгашининг депутати ва бир марта раис бўлган.

Эрнисбек Ўрмўков 4-октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида «Мекенчил» партиясидан номзод сифатида қатнашган эди.

Жалолободни илгари Муратали Тағаев бошқарган. У 6-октябрь куни истеъфога чиқди. Кейин шаҳар мэри ўринбосари Нуртилек Ўрўзов шаҳар мэри вазифасини бажарувчи сифатида ишлади.

Муратали Тағаев ушбу лавозимга 2018 йил июнь ойида сайланган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ