COVID-19: Икки бемор вафот этди ва 335 та янги касаллик қайд этилди

 2-декабр ҳолатига кўра Қирғизистонда яна икки киши тожливирусдан вафот этди. Улар Бишкек ва Ўш вилоятида қайд қилинган.

COVID-19 дан ўлганларнинг умумий сони 1277 га етди.

Бир кунда 335 янги COVID-19 касаллиги қайд этилди. Мамлакатда вирусни юқтирганларнинг умумий сони 73513 кишига етди.

2-декабрь ҳолатига кўра 478 бемор даволанди ва даволанганларнинг умумий сони 65189 кишини ташкил этмоқда.

Шифохонада 2651 нафар бемор даволанмоқда, улардан 711 нафарининг аҳволи оғир, 119 нафарининг аҳволи ўта оғир. 3600 бемор уйда даволанмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида 12 нафар тиббиёт ходимига тожливирус ташхиси қўйилган, улардан тўрттаси қизил зонада юқтириб олган. Ўтган куннинг ўзида 15 нафар ходим шифо топди.

3932 нафар шифокорга COVID-19 юққан, улардан 3623 нафари соғайиб кетди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ