Йўлга чиқишдан аввал чегарадан ўтиш қоидаларини билиб олинг

Давлат чегара хизмати тожливирус эпидемияси туфайли чегарадан ўтишнинг махсус алгоритмини ишлаб чиққан. Aгентлик маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳудудига киришни истаган фуқаролар қуйидаги қоидаларни билишлари шарт:

 Чет элликлар, Қирғизистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ПЦР тадқиқот натижаларини Қирғизистондаги барча чегара пунктларини кесиб ўтишдан олдин тегишли ходимларга тақдим этишлари шарт;

 Чегарадан тожливирус инфекциясининг клиник белгилари бўлмаган ва фақат охирги 72 соат ичида тожливирусни аниқлаш учун ПЦР-нинг салбий натижасини тасдиқловчи гувоҳномаси бўлган шахсларга рухсат этилади;

 Юзқоб тақиш, масофани сақлаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш керак;

 Aгар сизда касалликнинг бирон бир аломатни сезилса, дарҳол «103», «118» ва «112» қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг ва тиббий ва ҳуқуқий маслаҳатларни олинг. Консултация қирғиз, рус ва инглиз тилларида бепул тақдим этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ