Тилек Матраимов ишига қайтдими? Расмий жавоб

Қора-Сув туманининг собиқ ҳокими Тилек Матраимов ўз лавозимига қайтганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда  ҳукуматнинг Ўшдаги ваколатхонаси матбуот котиби Нуркиз Қадирбекова айтиб ўтди.

Унга кўра, Тилек Матраимов шу йилнинг 24-сентябирида бир ойга таътилга чиққан.

«Бироқ, 6-октабрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида ҳибсга олингандан кейин, 16-октабрь куни Бош вазирнинг фармони билан ишдан бўшатилган. Тилек Матраимов яна ишлаяпти деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди ”, – деди Қадирбекова.

Унинг қўшимча қилишича, Матраимовнинг ўринбосари Қапар Айтиев Қора-Сув тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ва ҳозирда ишлаётганини айтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда Тилек Матраимов идорасининг эшигига ўз исмини ёзиб қўйгани ва ишлашда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ