Қирғизистон Кант авиабазасини кенгайтириш таклифи бўлса кўриб чиқишга тайёр

Қирғизистон КХШТнинг «Кант» авиабазасини кенгайтириш бўйича таклиф бўлса кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев РИА Новостига хабар берди.

«Қант» базаси сақланиши керак. Бу бизнинг барқарор позициямиз. Имзоланган шартномаларни қайта кўриб чиқишга ҳожат йўқ. Агар Россия ёки КХШТга аъзо давлатлар базани кенгайтириш масаласини кўтаришса, биз бу таклифни кўриб чиқишга тайёрмиз. Албатта, мунозаралар бўлади. Ҳаммаси таклиф тушгандан кейин маълум бўлади «, – деди Қазақбаев.

 Кант авиабазаси – КХШТга аъзо давлатлар учун ҳаво хавфсизлигини таъминлайдиган тезкор реакция кучларининг бир қисми ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ