Парламент сайловларини ўтказиш тўғрисидаги МСКнинг қарорини суд бекор қилди

Олий Кенгашга такрорий сайлов ўтказишни 20-декабрга тайинлаш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарорини Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди ноқонуний деб топди.

Қарорни суд 24-октябрь куни қабул қилди, деди МСК раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов:

«Биз аниқлик киритмоқдамиз. Биз Олий судга шикоят қилишимиз мумкин.»

МСКнинг 21-октябрдаги йиғилишида парламент сайловларини 20-декабрда ўтказишга қарор қилинган.

22-октабрь куни Олий Кенгаш Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ва парламент қайта сайловини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, шу куни президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров имзолаган эди. Унга кўра парламент сайловлари 2021-йилнинг 1-июнидан кечиктирмасдан, конституциявий ислоҳотдан сўнг ўтказилиши керак.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари 20-декабрь куни Олий Кенгашга қайта сайловни тайинлаш тўғрисидаги қарор қонуний эканлигини айтиб келишган.

Ушбу қарор устидан судга Актив партияси ва Инсон ҳуқуқлари ва демократия учун коалиция мурожаат қилган.

МСКга қайтадан ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш учун 37 партия мурожаат қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ