Россия Қирғизистонга парвозлар сонини кўпайтириш масаласини кўриб чиқади

Россия Қирғизистонга парвозлар сонини кўпайтиришни кўриб чиқмоқда. Ушбу маълумотлар Қирғизистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Руслан Қазақбаев ва Сергей Лавровнинг Россиядаги учрашуви пайтида айтилди. Икки томоннинг 23-октябрь куни бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Лавровнинг сўзларига кўра, бу масала эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

«Ушбу масала Росавиация ва тожливирус тарқалишига қарши тегишли идоралар томонидан ҳал қилинмоқда», деди вазир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ