Қора-Сувда маршрут қатновлари, зиёфатлар, жума намози, ҳаммомларга чекловлар киргизилди

Қора-Сув туманида маршрут қатновлари, зиёфатлар, жума намози ва ҳаммом учун чекловлар киргизилди. Бу ҳақда ҳокимиятнинг ҳудудий ривожланиш бўлими бошлиғи Денис Назаралиев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудда тожливирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 21-октябрь куни маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, туман штаби аъзолари ва тегишли идоралар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтган. Юқоридаги чекловлар тожливирусга қарши курашни кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳудуддаги тегишли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг иши натижасида 5000 дан ортиқ объектлар текширилди, шундан 350 дан ортиқ объектга умумий қиймати 1 миллион сомлик жарималар солинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ