Бугун, 22-октябрь куни Ўш шаҳрида яна 52 кишига тожливирус ташхиси қўйилди. 29 киши шифо топгач шифохонадан чиқарилди. ўлим ҳолати қайд қилинмади.
Ўш шаҳрида жами 4 206 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Уларнинг 1536 нафари пневмония билан касалланган.
Шаҳарда жами 3215 киши тожливирус ва пневмониядан даволанган. Ушбу касалликлар натижасида 66 киши вафот этди.