Олий суд Азимжон Асқаровнинг ишини кўриб чиқади

Бугун, 22-октябрь куни Олий суд ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича марҳумнинг рафиқасининг кассация шикоятини кўриб чиқади.

Бишкек шаҳар судининг жорий йилнинг 20-август куни Асқаровнинг тириклигида ҳукуматга қарши апелляция шикояти бўйича қарорини ўз кучида қолдирган эди.

Аввалроқ, 12-июнь куни Бишкек маъмурий суди «даъвонинг доирасидаги низода ҳукумат жавобгар эмас» шу асосда Асқаровнинг даъвосини рад этди. Марҳумнинг рафиқаси Хадича Асқарова Олий судга Азимжон Асқаровга нисбатан Бишкек шаҳар судининг қароридан шикоят қилди.

 Асқаровнинг ҳуқуқлари ҳимоялаб келган «Бир Дуйно Қиргизстан» ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини БМТнинг тавсияларини эътиборсиз қолдиришда айблаб келмоқда. Гуруҳ 21-октабрь кунги баёнотида Бишкек шаҳар судининг қарори Азимжон Асқаровнинг рафиқасининг ҳуқуқларини чеклашини айтган.

«Қирғизистон Конституцияси мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг юқори қадриятидир. Бу барча давлат идоралари, давлат хизматчилари фаолиятини белгилайди «, – дейилади баёнотда.

Бир Дуйно-Қирғизистан бошқа халқаро шериклар қатори Азимжон Асқаровнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттиради. Шунингдек, гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича тергов уч ойдан кўпроқ давом этаётганидан хавотир билдирди.

2010-йилдаги июнь воқеаларида оммавий тартибсизликлар ва қотилликлардаги иштироки этган деб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 69 ёшли Азимжон Асқаров 25-июль куни қамоқхонада пневмония туфайли вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ