Молия полицияси томонидан собиқ бош вазир Абилғазиев сўроқ қилинди

Бугун, 21-октябрь куни Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматига келди.

Унга кўра, у кеча, 20-октабрь куни Молия полициясига чақирилган.

«Улар қандай иш бўйича чақирилганлигини ҳозирча билмайман. Чақирув бўйича гувоҳ сифатида келдим «, – деди Абилғазиев.

У ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганлигини таъкидлаб, Молия полицияси биносига кирди.

Собиқ бош вазирнинг қариндошлари ва тарафдорлари бино олдида турибди. Улар орасида Азиз Абилғқазиев, ҳукумат матбуот хизматининг собиқ аъзолари Адилет Султаналиев ва Чингиз Эсенгул ўғли бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ