Канат Исаев нима учун президент вазифасини бажаришдан бош тортди?

Олий Кенгаш спикери Қанат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортганини Садир Жапаров 15-октабрь оқшомидаги митингда тарафдорларига маълум қилди. Шунинг учун, бош вазир лавозимидан ташқари, президент вазифаларини бажариш ҳуқуқи ҳам унга ўтади.

Бунинг сабабини Қанатбек Исаев тушунтирди.

«Ҳозирги кунда ижтимоий-сиёсий вазият ва мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича муҳим вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, мен Олий Кенгаш ишига тўхталишга қарор қилдим. Шунингдек, мен президент сифатида ишлай олмайман деб ўйлайман, чунки олтинчи чақириқ парламентнинг ваколат муддати тугайди », – деди Канат Исаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ