Россия президентининг вакили Бишкекка келгани маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путиннинг штаб раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак 13-октябрь куни Бишкекка келди. Бу ҳақда Озодликка ишончли манбалар хабар беришди. Манбага кўра, Кремл вакили президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан учрашиб, мамлакатдаги сўнгги вазиятни муҳокама қилади. Президент девони ҳозирча изоҳ бермади.

Қирғизистонда 4-октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг сиёсий инқирозга юз тутмоқда. 5-октябрь куни сайловларнинг дастлабки натижаларига норозилик билдирган партия тарафдорларининг митинги тартибсизликлар билан ўтди. 6-октабрга ўтар кечаси намойишчилар президент саройи ва парламент биносига бостириб киришди.

10-октабрь куни бир қатор парламент аъзолари йиғилиб, 6-октябрга ўтар кечаси Садир Жапаровни бош вазир лавозимига сайлаш учун навбатдан ташқари сессияга йиғилишди, унинг тарафдорлари уни тартибсизликлар пайтида қамоқдан озод қилишди. Кейин, матбуот анжуманида Жапаров ўзининг фолиятини расмий бошланганлигини эълон қилди.

Бошқа кўплаб парламент аъзолари, жамоат арбоблари, адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари йиғилишни ноқонуний деб аташди.

Сўўрўнбай Жээнбеков ҳукуматни тайинлаш тўғрисидаги фармонни ҳали имзоламаган. Агар президент уч кун ичида бош вазир ва ҳукуматга фармон чиқмаса, ҳукумат тайинланган ҳисобланади.

Аввалроқ, Жээнбеков вазият барқарорлашганидан кейин истеъфога чиқишга тайёрлигини айтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ