Атамбаев Жээнбековнинг тез орада истеъфога чиқишини истайди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Президент Сўўрўнбай Жээнбеков зудлик билан истеъфога чиқиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда собиқ президент номидан Қирғизистон Социал-демократик партияси (СДПК) вакили Қундуз Жўлдубаева Озодликка маълум қилди.

Шунингдек, Атамбаев баёнот бериб, Садир Жапаровнинг таниқли сиёсатчи эканлиги, у Жээнбеков-Матраимов кланига тегишли эмаслигини айтди. Президент Жээнбековнинг девони собиқ президентнинг баёнотига изоҳ бермади.

Бу йилги парламент сайловлари натижаларига норозилик сифатида 5-6 октабрь кунлари бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари пайтида тарафдорлари томонидан қўйиб юборилган Атамбаев 10-октябрь куни қайта ҳибсга олинган. Бунга 9-октабрь куни Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган митингдаги тўқнашувлар сабаб бўлиб, жиноий иш очилган маълум бўлмоқда. Алмазбек Атамбаев ва Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари билан, қонун устуворлигини талаб қилган ёшлар ҳаракатлари томонидан уюштирилган митингда тошлар, бутилкалар, ўқ отиш билан бирга бўлган тўқнашувларни Садир Жапаровнинг тарафдорлари уюштиргани айтилган.

Мамлакатни қонун устуворлигига қайтариш бўйича келишувга эришилмаган. Садир Жапаровни Бош вазир лавозимига сайлаш тўғрисида 10-октябрь куни бўлиб ўтган Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси қарорини ноқонуний деб ҳисоблаганлар, сессияни қайта чақириш учун ҳаракатлар олиб борилаётганини айтишади. Садир Жапаров ўзини қонуний бош вазир деб билади. Шу билан бирга, Олий Кенгашнинг Бош вазирни тайинлаш ва президент фармонини чиққани тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ