Жээнбеков собиқ президент Рўза Ўтунбаева билан учрашди. Ўртада нима гап бўлди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков собиқ президент Рўза Ўтунбаева билан учрашди. Президентнинг матбуот котиби Тўлғўнай Стамалиева ушбу хабарни тасдиқлади.

Томонлар мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилдилар ва уни бартараф этиш учун миллий консенсусга эришиш зарурлигини таъкидладилар.

«Учрашув якшанба куни бўлиб ўтди. Президент мамлакатдаги вазиятдан хавотирланиб, ундан қандай чиқиш ҳақида ўз фикрларини билдираётган барча жамоат ва сиёсий арбоблар билан учрашмоқда», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекда 5-октабрь куни парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган фуқаролар кечқурун Ала-Тоо майдонида исён кўтарган эди. Кечқурун хавфсизлик кучлари уларни тарқатишга ҳаракат қилди. Кўп ўтмай, оломон Ала-Тоо майдонига қайтиб, кейин Оқ уйни эгаллаб олди. Кейинчалик улар собиқ президент Алмазбек Атамбоев, Садир Жапаров ва қатор сиёсатчиларни озод қилдилар.

6-октябрь куни МСК сайлов натижаларини бекор қилди. Кечқурун парламент Садир Жапаровнинг бош вазирликка номзодини маъқуллади.

7-октабрда турли компанияларни эгаллаб олишга уринишлар бўлганини айтишди. Митинг давом этди, баъзи намойишчилар Садир Жапаровни қўллаб-қувватладилар ва бошқалар люстрация қонунини талаб қилдилар.

8-октабр куни Президент Сўўрўнбай Жээнбековга айрим депутатлар импичмент жараёнини бошлагани ҳақида хабар берилди.

9-октабрда тўрт партия бирлашиб, Ўмурбек Бабановни бош вазирликка таклиф қилди. Ала-Тоо майдонида бошланган митингга Алмазбек Атамбоев ва Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари қўшилди. Атамбаевнинг машинасига ўқ отилган.

10-октабрда Олий Кенгаш депутатлари Садир Жапаровни бош вазирликка номзодини қўллаб-қувватлаш учун навбатдан ташқари сессия чақиришди. Худди шу куни намойишчилар томонидан озод қилинган сиёсатчилар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоев ҳибсга олинган.

Аида Қасималиева бошчилигидаги бир қатор депутатлар 11-октабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияда кворум йўқлигини ва Жапаровнинг тайинланиши ноқонуний эканлигини айтишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ