Ўш шаҳар кенгаши Т. Сарибашовга ишончсизлик тўғрисидаги қарорни бекор қилди

Бугун, 9-октябрь куни соат 19:20 да Ўш шаҳар кенгашининг 31 депутати йиғилди. Ушбу маълумотни шаҳар кенгаши раҳбари тасдиқлади.

Махсус сессияда спикер Жапар Ўрмонов билан бирга жами 31 депутат иштирок этди. Шаҳар ҳокими Таалайбек Сарибашов ҳам қатнашди. Мажлисда депутатлар Таалайбек Сарибашовга ишончсизлик тўғрисидаги қарорни бекор қилдилар.

6-октабрь куни Ўш шаҳар Кенгаши Ўш шаҳар ҳокими Таалайбек Сарибашовга ишончсизлик тўғрисида қарор қабул қилганди ва уни 31 депутат қўллаб-қувватлаган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ