Президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг навбатдаги мурожаати

Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 9 октябр куни Қирғизистон халқига мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият муносабати билан мурожаат қилди. Бу ҳақда матбуот хизмати эълон қилди.

Президентнинг баёнотида:

“Азиз ватандошлар!

Баъзи сиёсатчиларимизнинг амбициялари туфайли фуқароларимизнинг тинч ҳаёти ва мамлакатимиз тинчлиги бузилди.

Сиёсий мурожаатлар билан бир қаторда мамлакат бирлиги ва жамият тинчлигига путур етказадиган провокацион чақириқлар ҳам қилинган. Қирғизистонимизнинг тақдири хавф остида.

Азиз одамлар, халқимизнинг тинч ҳаёти сиёсат қурбонига айланмаслиги керак. Шу сабабли Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бугун мен махсус фармонга имзо чекдим.

Президент сифатида мен конституциявий ҳуқуқларим доирасида халқ тинчлиги ва мамлакат яхлитлигини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиламан. Умид қиламанки, мамлакатнинг ақлли фуқаролари мени тўлиқ қўллаб-қувватлайдилар. Сиртда қараб турмасдан, муаммодан биргаликда қутуламиз.

Акс ҳолда, мамлакатимизни йўқотиш хавфи ҳақиқийдир.

Худо бизнинг севимли Қирғизистонимизни қўллаб-қувватласин ва халқимиз омон бўлсин! «

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ