Ҳарбий прокуратура, Жээнбеков, Матраимов ва Абилғазиевга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмаганлигини айтди

Ҳарбий прокуратура бошлиғининг ўринбосари Раҳат Шерғазиев собиқ юқори лавозимли мансабдор шахсларга коррупция айблови қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Ҳарбий прокурор Нуркамал Набиев даволанаётганини айтди.

Олдинроқ «Чўнг Қазат» партияси раҳбари Сиймиқ Жапикеев Бош прокуратура томонидан Жээнбеков ва Матраимов кланлари ва собиқ бош вазир Муҳаммадқалий Абилғазиевга қарши учта жиноий иш очилгани ҳақида айтган эди.

Унга кўра, уларга нисбатан турли хил моддалар, жумладан, коррупция, ўғирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

“Ҳарбий прокуратура тергов гуруҳини тузди. Тергов бошланди. Биз шунчаки жиноий иш қўзғамаймиз, натижани кўрсатамиз », – деди Жапикеев.

У Бош прокурор лавозимига тайинланганлигини эълон қилган эди.

Аввалроқ Бош прокурор вазифасини бажарувчиси эканлигини эълон қилган Алмамбет Шиқмаматов ҳам Раим Матраимовга қарши жиноий иш очганини айтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ