Сўўрўнбай Жээнбеков истеъфо беришга тайёрлигини эълон қилди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков «мамлакат қонунийлик йўлини тутиши биланоқ» Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимини тарк этишга тайёрлигини эълон қилди.

9-октабрга ўтар кечаси давлат раҳбарининг қирғиз халқига мурожаатининг матни президентнинг расмий сайтида эълон қилинди. Сўўрўнбай Жээнбеков ўз баёнотида «мамлакатда сиёсий вазият жуда муҳим нуқтага етганини» таъкидлади. «Мавжуд вазиятни ҳал қилиш учун биз қуйидаги чораларни кўришимиз керак. Олий Кенгашга сайлов натижалари бекор қилинди. Энди янги парламент сайловлари тайинланиши керак. Ушбу масала бўйича қарор МСК томонидан қабул қилинади. Ушбу чоралар ҳозирги сиёсий кескинликни камайтиради », – дея тушунтирди президент.

Шунингдек, у «инқироздан олдин ишлаган Бош вазир ва ҳукумат аъзоларини ишдан бўшатиш керак, бу эса янги тайинловлар учун ҳуқуқий асос яратади», деб қўшимча қилди. «Янги бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлашни қонунийлаштириш учун Олий Кенгашнинг қарори ва президент фармони керак. Мен тегишли Фармонларни имзолашга тайёрман, Олий Кенгашнинг қарорларини кутаман «, – деб ишонтирди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Сўўрўнбай Жээнбеков «парламент аъзолари ўз вазифаларини адо этишлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Олий Кенгаш депутатларининг хавфсизлиги таъминлаши керак» ва у «амалга оширилаётган кадрлар алмашинувини қонунийлаштириш» ниятида эканлигини таъкидлади.

«Мен учун ҳеч қандай лавозим давлат яхлитлигидан, халқ бирлигидан ва жамият тинчлигидан юқори эмас. Мавжуд вазиятни иложи борича тезроқ тиклашимиз керак. Ижро этувчи ҳокимиятнинг қонуний раҳбарлари тасдиқлангандан ва мамлакат қонунийлик йўлидан боргандан сўнг, Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимини тарк этишга тайёрман «, – дея Сўўрўнбай Жээнбеков сўзларини якунлаб,» барча сиёсий кучларни мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлашга, одамларни бўлинмасликка ва жамиятда бўлинишига олиб келмасликка чақирди «».

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ