Ўшда президент Жээнбековнинг тарафдорлари митинг ўтказишди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 8 октябрь куни 500 чоғли киши иштирокида президент Сўўрўнбай Жээнбековни қўллаш митинги ўтказилди.

Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, митингчилар Сўўрўнбай Жээнбековнинг легитим президент эканини айтишиб, қирғизистонликларни қонунга риоя қилишга, тинчликни сақлашга ва сабрли бўлишга чақиришган. Улар миллий ва ҳудудий ихтилофларга ҳам йўл берилмаслигини ҳам таъкидлаганлар.

Шу мазмундаги акция бугун Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида ҳам ўтказилган. У ерда маҳаллий аҳоли вакиллари, давлат хизматчилари тинчлик-осойишталикни сақлашни талаб қилишиб, юришга чиқишган.

Айни пайтда Қорасув тумани ҳокими вазифасини Қапарбек Абдиев бажармоқда. Аввалги ҳоким Тилек Матраимов Ўзбекистон ҳудудида қўлга олингани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ