Қора-Сувда ёшлар Туратали бозорини қонуний эгасига қайтаришди

Қора-Сув туманида ўзини ёшлар ҳаракати деб атаган бир гуруҳ аввал бошқалар томонидан тортиб олинган Туратали бозорини қонуний эгасига қайтариб беришди.

Маълумки, улар аввал Туратали бозори ёнида йиғилишган. Ёшлар «Бизга тинчлик керак» каби шиорларни айтишмоқда.

Ҳаракат илгари ишғол қилинган давлат идораларига ташриф буюришни давом эттиришини айтди.

Бугун, 8-октабр куни Қора-Сув шаҳрида ёшлар тинчликни сақлаш зарурлигини билдириш учун йиғилдилар ва баъзи фуқаролар бозор ва қишлоқ ҳукуматини ўз ўрнига тиклашга чақирдилар.

Аввалроқ Қора-Сувдаги Туратали бозори талаш бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ