Туркиядаги фоҳишабозлик ва қирғизистонлик қизлар яширинган «махфий хона»

Туркиянинг Трабзон шаҳридаги меҳмонхонада полиция тинтув ўтказаётган вақтида фоҳишалик билан шуғулланган қизларни «махфий хонага» яшириб қўйишган.

«Dаilу Stаr» нашрининг хабарига кўра, полиция меҳмонхонада тинтув ўтказган. Полиция ходимлари хонадаги иситгичга аҳамият бериб, хонанинг орқа қисмида тешик борлигини аниқладилар. У ерда учта фоҳиша яширинган эди: иккитаси қирғизистонлик ва биттаси Молдова фуқаросидир.

Фоҳишалик учун 3 қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бундан ташқари, меҳмонхона эгалари ҳибсга олинган. Улар ноқонуний фоҳишахона ташкил қилишда айбланмоқда.

«Туркияда фоҳишабозлик қонунийдир, лекин фоҳишахона учун лицензия бўлиши керак». У ерда интим хизмат кўрсатадиганлар рўйхатдан ўтган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Шунингдек, улар жинсий йўл билан юқадиган юқумли касалликларни текшириш учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтишлари керак », – деб ёзади «Dаilу Stаr» нашри.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ