«Дўстлик» чегара постидан ўтган ҳар бир кишидан экспресс-тест олинмоқда

Ўш вилоятидаги «Дўстлик» чегара  постидан ўтганларнинг барчаси экспресс-тестдан ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти котиби Нурқиз Қадирбек қизи хабар берди.

«Кеча, 28-сентабрь куни Бош вазир Қубатбек Бўрўнов пандемиянинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича бир қанча вазифаларни топширди. Бугунги кунда Ўш вилоятида барча туманларда тўй-маросимларини чеклаш, санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Ўзган туманида тожливирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тегишли муассасалар ходимларидан иборат комиссиялар жамоат жойлари, ресторанлар ва бозорларда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилмоқда.

Ўш вилоятида жами 24 та рейд ўтказилиб, 10509 та объект текширилиб, 1 миллион 936 минг 500 сом миқдорида жарималар солинди. Рейдлар давом этади. Рейднинг ўтказилишига қараб чекловлар қўйилиши мумкин. Бугунги кунга қадар «Сақлаш» ахборот кампанияси доирасида вилоятда 17 та баннер илинди. Тезкор тестлар «Дўстлик» чегара постидан ўтган ҳар бир фуқародан олинади. Кеча 110 киши чегарадан ўтди », деди у.

Ушбу маълумот эълон қилинганидан сўнг, вилоят маъмурияти чегарадан  ўтганлардан  ПЦР анализ эмас, экспресс-тестлар олинганлигига аниқлик киритди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ