Боткенга яна чекловлар киритилди ва жамоат транспорти тўхтатилди

Боткен вилоятида авж олаётган эпидемиологик вазият туфайли вилоят штаби баъзи чекловларни киритишга қарор қилди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

• 28-сентябрдан бошлаб вилоятлараро ва туманлараро, шунингдек туман ва шаҳар ички жамоат транспорти қатновлари тўхтатилди;

• Чорвачилик бозорлари тўхтатилди;

• Масжидларда жамоат жума намози тўхтатилди, беш вақт ва жума намозларини уйда ўқиш тавсия этилади;

• Вилоятда юзқопларни тартибини назорат қилиш жорий этилди;

• Сўнгги уч кун ичида олинган ПЦР-таҳлилининг салбий натижалари билан Боткен вилояти чегараларини кесиб ўтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини қабул қилишга қарор қилинди;

• санитария талабларига риоя этилишини таъминлаш учун бозорлар, савдо марказлари, дўконлар, ресторанлар ва жамоат жойларида ҳар куни ўтказиладиган рейдлар ва дезинфекция ишларини кучайтириш. Туман ва шаҳар раҳбарларига итоатсизлик қилганларга нисбатан чора кўриш бўйича кўрсатма берилди;

• Томонларга сайловолди ташвиқоти пайтида санитария қоидаларига, юзқоп режимига, ижтимоий масофага риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ва белгиланган талабларни бузганларга қарши чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ