Қирғизистонда 14-сентябрь куни тожливирус касаллигининг 47 та янги ҳолати қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, янги қайд қилинган ҳолатлар қуйидаги ҳудудлардан келиб чиққан:
– Бишкек – 8;
—Ўш – 2;
—Чуй вилояти – 2;
—Ўш вилояти – 2;
—Норин вилояти – 1;
– Иссиқкўл вилояти – 8 та;
—Жалол-Обод вилояти – 10;
—Баткен вилояти – 14.
Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 44 928 тага етди. Айни пайтда 507 бемор касалхоналарда даволанмоқда. 1903 киши уйда даволанмоқда.
Ўтган кун давомида Қирғизистонда COVID-19дан ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Бир кун давомида вирус юқтирганларнинг беш нафари тиббиёт ходимларидир. Улардан Боткен вилоятида 4 та ҳолат ва 1 та ҳолат Иссиқкўл вилоятида.
Сўнгги 24 соат ичида 5 нафар тиббиёт ходими касалхонадан чиқарилди, 9 нафари даволанди.
COVID-19 касаллиги билан 3172 тиббиёт ҳодими касалланган, уларнинг 2699 нафари даволанган.