12 август ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирусдан даволанаётган 6 бемор вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Бишкекда 1, Боткен вилоятида 1, Чуй вилоятида 1, Норин вилоятида 1, Талас вилоятида 1 ва Иссиқкўл вилоятида 1 бемор вафот этди.
Қирғизистонда тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1484 кишига етди.
Сўнгги суткада 304 та янги тожливирус ҳолати қайд этилди. Жумладан, Бишкекда 78, Чуй вилоятида 25, Ўш шаҳрида 9, Норин вилоятида 11, Иссиқкўл вилоятида 32, Талас вилоятида 4, Жалолобод вилоятида 20, Баткен вилоятида 15 ва Ўш вилоятида 32 ҳолат қайд этилган.
Мамлакатда тожливирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 40 759 кишига етди.
Сўнгги кунда тожливирус ташхиси қўйилган 263 бемор даволаниб, уйларига юборилди. Жами 33 минг 27 бемор соғайди.