Кимлар Россияга кета олади?

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, Россия ҳудудига кириш ҳуқуқига эга бўлган Қирғизистон фуқаролари чартер рейсларидаги йўловчилар рўйхатига киришлари мумкин.  

Ушбу тоифага Россия Федерациясида даволанишга муҳтож бўлганлар, Россияда қариндошлари (турмуш ўртоқлари, болалари, ота-оналари) бўлган фуқаролар, яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва яқин қариндошларига ғамхўрлик қиладиган фуқаролар киради.

«Улар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда Бишкекдаги Элчихонанинг консуллик бўлимига юборишлари мумкин: [email protected] ёки 0312612615, 0312612617 телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкин ёки Ўш шаҳридаги Бош Консуллик: [email protected]  ёки 0322288221 телефонлари орқали юборса бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ