COVID-19: Қирғизистонда бир кунда 400дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, 500дан ортиқ бемор тузалди

Қирғизистонда COVID-19  туфайли ўтган бир сутка давомида 9 нафар бемор вафот этди. Улар, Бишкек – 4, Иссиқкўл вилояти – 1, Ўш вилояти – 1, Баткен вилояти – 1, Норин вилояти – 1 бемор.

Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони минг тўрт юз олтмиштага этди.

Сўнгги бир сутка давомида мамлакатда тожливируснинг 425 та янги ҳолати қайд этилди. Шулардан Бишкекда 124, Ўшда 31, Чуй вилоятида 36, ​​Ўш вилоятида 47, Талас вилоятида 7, Норин вилоятида 16, Иссиқкўл вилоятида 41, Жалолобод вилоятида 78 ва Баткен вилоятида 45 та. .

Вирус мамлакатга киргандан бери жами 39,587 та ҳолат қайд этилган.

Сўнгги кунда 517 бемор тожливирусдан тузалди ва уйларига юборилди. Умумий даволанганлар сони – 31 минг 280 киши.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ