Новқатдаги қишлоқларда пандемия пайтида қанча одам ўлди?

Ҳар куни мамлакатда тожливирус ва зотилжамдан ўнлаб инсонлар вафот этмоқда. Уларнинг қайси вилоятларда яшашлари айтилгани билан қайси қишлоқда истиқомат қилишлари айтилмай келган эди. Turmush нашри пандемия бошланганидан буён Новқат тумани қишлоқларидаги ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотларни тўплади.

Маълумотларни овул ҳукумати раҳбарлари, овул ҳукуматининг масъул котиблари ва оилавий шифокорлар раҳбарлари тақдим этдилар.

Новқат овул ҳукуматида тожливирус ва зотилжамдан вафот этганлар:

1. Исанов – 9;

2. Кенгаш – 2;

3. Янги-Новқат – 2;

4. Гулистон – 5;

5. Кулатов – 6;

6. Интимоқ – 3;

7. Ўн-Икки-Бел – 8;

8. Бел – 3;

9. Кўк-Жар – 4;

10. Қирғиз-Ота – 8;

11. Зулпуев – 9;

12. Қора-Тош – 2, бири тожливирусдан, бири зотилжамдан вафот этган;

13. Найман – 2;

14. Мирмаҳмудов – 28 , аммо қанча одам тожливирус ва зотилжамдан ўлгани маълум эмас;

15. Тўўлўс – 2;

16. Кўк-Бел – вафот этганлар йўқ.

Умуман олганда, туманда 65 киши вафот этган (Мирмаҳмудов овул ҳукуматида аниқ сони номаълум бўлганлиги сабабли қўшилмаган).

Новқат ҳудудий шифохонасида 25 киши тожливирус ва 5 киши зотилжамдан вафот этган. Ҳудудий шифохонанинг раҳбари Асамидин Мариповнинг айтишича, қолганлар уйида ёки касалхонада вафот этган. Унинг сўзларига кўра, ўлганларнинг кўпида сурункали касалликлар мавжуд бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ