COVID-19: Қирғизистонда бир кунда 400дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, 800дан ортиқ бемор тузалди

Сўнгги бир кун давомида Қирғизистонда тожливирус юқтириб олган етти нафар бемор вафот этди.  Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, Бишкекда 3, Ўшда 1, Чуй вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 1 ва Талас вилоятида 1 бемор вафот этган.

Вабо бошланганидан буён 1427 киши тожливирусдан вафот этди.

Бир кунда давомида мамлакатимизда тожливируснинг 412 та янги ҳолати қайд этилди. Уларни ҳудудлар бўйича тақсимлаганда:

– Бишкек шаҳрида – 114;

– Ўш – 43;

– Чуй вилояти – 37;

– Ўш вилояти – 39;

– Талас вилояти – 17;

– Норин вилояти – 21;

– Иссиқкўл вилояти – 41;

– Жалолобод вилояти – 70;

– Боткен вилояти – 30 та ҳолат қайд этилди.

Шундай қилиб, мамлакатимизда тожливирус юқтирганлар сони 37 минг 541тага етди.

Сўнгги 24 соат ичида 816 бемор тожливирусдан даволанди. Вирусдан бутунлай соғайганларнинг умумий сони 28 минг 743 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ