COVID-19:3-августда 410 янги ҳолат қайд қилиниб, 11 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 11 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Бишкекда 4, Ўшда 1, Чуй вилоятида 1, Норин вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 3, Боткен вилоятида 1 бемор вафот этди. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,420 кишини ташкил қилмоқда.

3 август ҳолатига кўра 410 та янги тожливирус ҳолати қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 37129 га етди.

Ҳудудлар бўйича бир сутка давомида қайд этилган янги ҳолатлар қуйидагича тақсимланади:

-Бишкек – 94;

-Ўш – 47;

– Чуй вилояти – 33;

– Ўш вилояти – 79;

– Талас вилояти – 8;

– Норин вилояти – 12;

– Иссиқкўл вилояти – 66;

– Жалолобод вилояти – 37;

– Боткен вилояти – 34 та ҳолат.

Сўнгги сутка давомида 653 киши тожливирусдан даволанди ва уйларига чиқарилди. Шундай қилиб, ушбу касалликдан даволанганлар сони 27 минг 927 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ