Жалолободда юздан ортиқ ота-она чақалоғини эмлатишни рад этди

Жалолобод вилоятининг Қора-Кўл шаҳрида 136 нафар ота-она фарзанди туғилганида олинувчи режали эмлашни рад этишди. Бу ҳақда шаҳардаги Касалликларни олдини олиш ва санитар-эпидемиология назорати маркази хабар берди.

Жорий йилнинг олти ойида 136 чақалоқ эмланмаган. Уларнинг ота-оналарининг кўпчилиги диндор, баъзилари бошқа сабабларга кўра эмлашни рад этишган.

Ота-оналар билан мутаҳасислар тушунтириш ишларини юргизишди, аммо улар розилигини беришмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ