Ўш вилоятида тожливирус ва зотилжам билан касалланганлар сони 887 кишига етди

Ўш вилоятида 110 кишида COVID-19  ва зотилжам аниқланди. Шундай қилиб, вилоятда тожливирус ва зотилжамга чалинганларнинг умумий сони 887 кишига етди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги ваколатхонасининг матбуот котибаси Нурқиз Қадирбек қизи маълум қилмоқда.

Котибанинг сўзларига кўра, 15 беморда тожливирус, 95 беморда зотилжам қайд қилинган.

22-июл ҳолатига кўра, тожливирус билан рўйхатга олинган беморлар:

– Олойда 1;

– Аравонда 4;

– Қорасувда – 3;

– Новқатда 4;

– Ўзганда 3 киши.

Улардан 4 нафари тиббиёт ходимлари.

Тожливируснинг умумий кўрсаткичлари:

– Олойда 74;

– Аравонда 111;

– Қоракулжада 66;

– Новқатда 196;

– Чўнг-Олойда 61;

– Ўзганда 106;

– Қорасувда 273 киши.

4 ой давомида касалликни юқтирганлар билан алоқада бўлган 22 минг 470 киши карантинда бўлган. Ҳозирда 1,5 мингга яқин одам уй карантинида назоратда бўлмоқда. Улар орасида зотилжамга чалинган одамлар ҳам бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ