Аравондаги барча тамаддихоналар ёпилди

Аравон туманидаги барча умумий овқатланиш жойлари ёпилиб, дўконлар соат 20: 00гача ишламоқда. Бу ҳақда Аравон тумани ҳокимининг ўринбосари Музафар Мамасаидов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Аравон туман Санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари бозорларда, дўконларда ва барча муассасаларда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, 533 объект текширилиб, шулардан 138 нафар тадбиркор огоҳлантирилиб, 117 нафар тадбиркорга протокол тузилди. Улардан 116 нафар тадбиркорга 173,5 минг сўм миқдорида жарима солинган. Санитар қоидаларига риоя қилмай, фаолиятини давом эттираётган тадбиркорларга баённомалар тузилиб Араван тумани ички ишлар бўлимига ўтказилди.

Шунингдек, тумандаги мева-сабзавот бозорига санитария қоидаларига риоя қилмасдан ишлашни давом эттиргани туфайли 13000 сўм миқдорида жарима солинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ