Қорасувдаги «Туратали» марказий бозорининг кийим-кечак расталари 5-августгача ёпилди

Қорасув туманидаги «Туратали»  марказий бозори 5 августгача ёпилди. Бу ҳақда Сарой овул ҳукумати раҳбари Замир Турғанбаев маълум қилди.

Унга кўра, «Туратали»  марказий бозоридаги кийим-кечак расталари 5-августгача ёпилади.

“Ҳозир савдо йўқ. Одамлар соғлиғини ўйлашмоқда, кийим сотиб олишмайди. Сотувчилар савдо қилмагани учун солиқ ва ижара ҳақини тўлашда қийналмоқда. «Шунинг учун биз «Туратали»  бозорида кийим-кечак дўконларини ёпдик ва озиқ-овқат дўконларини қолдирдик», деди Турғанбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қорасув тумани маъмурияти душанба ва пайшанба кунлари Қорасувдаги барча бозорлар ёпилиб  дезинфекцияланишини маълум қилган эди.

«Туратали»  бозори Сарой овул хукумати тасарруфида туради. Бу бозорда давлат бозоридан ташқари, ўндан ортиқ хусусий бозорлар жойлашган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ