Қирғизистонда давлат мулкини ижарага олиш ҳаққи вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг раиси Жилдизбек Исакулов маълум қилди.
Унга кўра, ушбу чоралар карантин туфайли объектлар ёпилгани учун ижара ҳаққи тўланмайди ва ўз ўрнига келтириш учун бир ой давом этади. Тўловлардан озод қилиш учун, ижарага олган тадбиркорлар мулк эгаси билан бирга далолатнома тузиб, уни Давлат мулки жамғармасига топшириши зарур.