2019-йили зотилжамдан 626 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига таяниб маълум қилди.
Жорий, 2020-йилнинг 14-июлига кўра 497 киши зотилжамда вафот этган. Бу 2019-йил кўрсатгичининг 79 фоизини ташкил қилади.
Миллий статистика қўмитаси 2020-йилнинг январь-май ойларида зотилжам туфайли 230 киши вафот этган, аниқроғи нафас олиш органлари касалликларидан вафот этганларнинг 31 фоизини ташкил қилганини таъкидлайди. Шунингдек 2019-йили 278 киши вафот этган ёки таҳминан 34 фоизни тузади.
Аммо Миллий статистика қўмитаси, 2020-йилнинг 31-мартидан 21-майигача Давлат рўйҳатга олиш хизматининг халққа хизмат кўрсатиш марказларининг фаолияти тўхтатилганини тушунтирди. Натижада фуқаролик ҳолат далолатномалари (туғилганлик, ўлим, никоҳ, ажрашувлар) рўйҳатга олиш юргизилмаган. Бу халқни табиий ҳаракатининг тезлигини секинлашишига таъсир қилди.