Буюк Британия элчисининг оиласи Бишкеклик шифокорларга овқат тайёрламоқда

Буюк Британия Қироллигининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Чарлз Гарретнинг оиласи Бишкекдаги касалхоналардаги тиббий ходимлар учун овқат тайёрламоқда. Дипломат твиттердаги саҳифасига фотосурат жойлаштирган ва буни кўплаган обуначилар ўртоқлашган.

«Пойтахт касалхоналарида тиббиёт ходимлари учун тушлик. 22 қаҳрамон учун 22 та хизмат! Ҳар куни хавфли шароитларда сиз биз учун курашасиз. Сизга катта раҳмат!» – дейди Чарлз Гаррет.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари элчига ва унинг оиласига миннатдорчилик сўзлари билан жавоб қайтаришган ва бизнинг амалдорларимиз ва депутатларимизни Буюк Британия элчисидан ўрнак олишга чақиришади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ