Россия тожливирус хасталигига қарши кураш доирасида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, КОВИД-19 ташхиси учун бир нечта синов тизим тўпламлари олинган. Ҳаммаси бўлиб 820 комплект ПЦР синов тизимлари (80 минг 720 тадқиқотлар учун) ва 480 тўлиқ бўлмаган тўпламлар (24 минг тадқиқотлар учун) олинган.
14 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирус хасталиги аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 11538га етди. Улардан 3569 нафари даволанишдан сўнг касалхонадан чиқарилди, 149 киши эса вафот этган.