Чубақ ҳожи Жалилов вафот этди

11-июлга ўтар кечаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов 45 ёшида вафот этди.

У 10-июлда зотилжам (пневмония) касаллиги билан оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган.

Чубақ ҳожи Жалилов 1975-йилнинг 21-январида Жалолобод вилояти Бозорқўғон туманидаги Бай-Мундуз овулида таваллуд топган. 2010-2012-йиллар давомида Қирғизистоннинг муфтийси бўлган.

Шунингдек марҳум шайҳ «Марал» радиосининг «Аалымдан асыл жооп» (Олимдан ҳақиқий жавоб) дастури орқали кўплаб қирғизистонликларнинг диний саволларига жавоб бериб, ўз маслаҳатларини айтиб келган.

Шайҳ Чубақ ҳожи Жалиловнинг яқинларига ва қирғизистонликларга “Узпресс” нашри чуқур қайғу билан таъзия изҳор этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ