Карантин сабабли ёпилган Арслонбобдаги пансионатлар қайта ишламоқда

Вақтинчалик карантин туфайли ёпилган Арслонбобдаги пансионат тадбиркорларнинг илтимосига биноан қайта фаолиятини тиклаган. Бу ҳақда Бозорқўрғон тумани Арслонбоб овул ҳумумати раҳбари ўринбосари Б. Қипчақов маълум қилган.  

Унга кўра, ушбу пансионатда 60га яқин тадбиркор ўз фаолиятини олиб боради.

«Тожливирус касаллигини олдини олиш мақсадида 7-июлда пансионатда рейд юргизганмиз. Пансионатларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар юзқоп тақиб, антисептикларни фойдаланиб, ижтимоий масофани сақлаётганини кўрмадик. Шу сабабдан 7-июль куни уларнинг фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий қилганмиз. Аммо 8-июль тонгида тадбиркорлар хатоларни тузатиб, фаолиятига рухсат бериш бўйича илтимоснома билан келишган экан. Маҳсус комиссия текшириб, ишлашига рухсат бердик. Келасида биз уларнинг фаолиятини назорат қилиб турамиз.

Шу билан биргаликда ҳудуддаги ҳусусий меҳмон кутиш уйларига ҳам бориб, уларга ҳам тушунтириш ишларини юргизмоқдамиз. Жорий йилда дам олувчиларнинг сони оз бўлмоқда. Ўтган йиллар давомида ушбу пансионатга бир кунда минглаб зиёратчи келса, бу йилда уларнинг сони 300 кишини ташкил қилмоқда», – деди Б.Қипчақов.

Ўтган йили сайёҳлик мавсумида ушбу пансионатга  150 мингга яқин мамлакатиз ва ҳориждан зиёратчилар келган. Пансионатнинг умумий майдони 21 гектарни ташкил қилиб, бу ердаги 21 коттеж 400 нафар дам олувчилар учун мослашган. Ушбу пансионат овул ҳудуди бюджетига бир йилда 8  млн 490 минг сомга яқин солиқ тўлайди.

Арслонбаб овул ҳудудида 22 мингдан ошиқ халқ истиқомат қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ