Бугун, 9-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 70 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 25;
Чуй вилояти — 15;
Ўш шаҳри – 7;
Ўш вилояти — 3;
Боткен вилояти — 10;
Жалолобод вилояти — 4;
Норин вилояти — 5;
Иссиқкўл вилояти — 1.
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 3053 бемор соғайди.